Сўнгги янгиликлар

Энг йирик мағлубият

Олий лиганинг 8-турида жамоамиз ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

Амалдаги чемпион "Локомотив" меҳмони бўлган "Обод" ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиқди. Айтиш керак, жамоамиз ташкил топганидан буён на биринчи лигада ва на олий лигада бундай йирик ҳисобда ютқазмаган эди. Қолаверса, қўшимча қилиш лозимки, гарчи ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да, ўйинда мезбонлар яққол устунлик қилгани йўқ. Ҳар иккала томон ҳам очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Шунчаки, майдон эгалари дарвозамиз олдида яратишган голга тортадиган вазиятларнинг деярли барчасидан унумли фойдаланишди. Аксинча, биз ҳатто пенальтини ҳам голга айлантира олмадик. Бош мураббийимиз Рауф Инилеев таъкидлаганидек, "шу куни бизнинг кунимиз эмас эди"!  

ОЛИЙ ЛИГА - 2017
ЛОКОМОТИВ - ОБОД - 7:0 (3:0)
29 апрель. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 515 томошабин.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро) – 8,5. 
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.) – 8,5, Бобур Қодиров (Бухоро) – 8,4. 
Захирадаги ҳакам: Бахтиёр Юлчараев (Гулистон) - 9.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.
"Локомотив": Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе (Сардор Мирзаев, 46), Саламат Қуттибоев (Қувондиқ Рўзиев, 64), Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Садриддин Абдуллаев, 68), Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Бобожонов, Шуҳрат Муҳамадиев, Шуҳрат Файзиев, Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов.
"Обод": Азамат Аҳмедов, Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов, Санжар Риҳсибоев, Дониёр Ҳасанов, Павел Соломин (Шоҳруз Норхонов, 27), Суннатилла Эрматов, Ислом Исмоилов (Миршоҳид Олимов, 72), Сардор Қаҳҳоров, Идрис Бикмайкин, Аббос Саидкаримов (Ғайрат Умиров, 56).
Голлар: Мурод Бобожонов, 6 - 1:0. Мурод Бобожонов, 37 - 2:0. Жалолиддин  Машарипов, 42 - 3:0. Марат Бикмаев, 62-пенальтидан - 4:0. Жалолиддин  Машарипов, 75 - 5:0. Сардор Мирзаев, 77 - 6:0. Икром Алибоев, 90+2 - 7:0.
Фойдаланилмаган пенальти: Шоҳруз Норхонов, 70.
Огоҳлантиришлар: Азамат Аҳмедов, 35. Жалолиддин Машарипов, 42. Шоҳруз Норхонов, 43. Саламат Қуттибоев, 58. Фарҳод Мираҳматов, 67.
Энг яхши ўйинчилар: Жалолиддин Машарипов – Дониёр Ҳасанов.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1  Локомотив 8 22-6 19
2  Қўқон-1912 9 15-9 18
3  Насаф 8 13-6 16
4  Бухоро 9 13-9 16
5  Навбаҳор 9 9-7 15
6  Динамо 9 13-9 14
7  Машъал 9 10-8 14
8  Олмалиқ 9 7-10 12
9  Сўғдиёна 9 10-14 11
10  Пахтакор 9 7-11 11
11  Бунёдкор 8 6-6 10
12  Қизилқум 9 7-9 10
13  Шўртан 9 10-15 9
14  Нефтчи 9 5-12 6
15  ОБОД 9 5-15 6
16  Металлург 8 6-12 5
Сўровнома
"Обод" олий лигада қоладими?